Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Қурбонов Низом Азизович Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
2026-04-20 15:30:00 / Янгиликлар

Н. Қурбонов 2012 йил Самарқанд давлат тиббиёт институти (ҳозирги Самарқанд давлат тиббиёт университети)нинг бакалавриат, 2016 йил магистратура босқичларини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Самарқанд давлат тиббиёт университети кафедра мудири, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, бош шифокори каби масъул лавозимларда ишлаган.
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Н.Қурбонов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Янги раҳбарга тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни вилоят бўйича изчил татбиқ этиш, бирламчи тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётларини, ихтисослашган хизматларни кенг йўлга қўйиш, рақамлаштиришни жадаллаштириш ва бу орқали тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш каби қатор вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
