Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли буйруғига кўра
2026-04-16 17:45:00 / Янгиликлар

Э.Турдиев 2012 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат ва 2014 йилда магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Амалиёт бошқармасида турли масъул вазифаларда ишлаган.
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Э.Турдиев тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси етакчи инспектори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Унинг зиммасига биринчи навбатда бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, маблағлардан фойдаланишда хавфларни баҳолаш ва самарадорликни таҳлил қилиш, давлат харидлари жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш ҳамда коррупциявий хатарларни ўрганиш каби қатор вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
