Конгресс ўз ишини давом эттирмоқда
2026-04-09 14:30:00 / Янгиликлар

Чунки бундай хасталиклар — бутун инсоният учун глобал муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда онкология хизмати тубдан модернизация қилиняпти.
Жумладан, сўнгги 6 йилда бу соҳада Президентнинг 4 та қарори қабул қилинди ҳамда 16 та онкологик муассаса тўла таъмирдан чиқарилди. Кимё препаратларига 11 баробар кўп маблағ ажратилиб, таъминот бу даврда 13 фоиздан 97 фоизга етказилди. 250 нафардан ортиқ мутахассислар чет эл клиникаларида малака ошириб қайтди.
250 га яқин янги текшириш ва даволаш усуллари вилоят ва туман даражасига туширилди. Беморларнинг 80 фоизида касаллик эрта босқичларда аниқланиб, уларни самарали даволаш чоралари кўрилмоқда.
Энг аҳамиятлиси, Тошкентда халқаро талабларга мос онкология маркази ишга туширилиб, унда илғор диагностика ва муолажа усуллари, замонавий лаборатория, жарроҳлик, стационар, радиотерапия ва ядро тиббиёти хизматлари йўлга қўйилди.
Марказ бошқарувига халқаро тажриба татбиқ этилиб, туркиялик мутахассислар иштирокида самарали менежмент тизими жорий этилди. Натижада тиббий хизмат сифатини ошириш, инновацион технологияларни йўлга қўйиш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича муҳим қадамлар ташланди.
Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ҳамда бошқа қатор давлатларнинг етук олимлари, соҳа экспертлари чиқишлари ўрин олган бўлиб, неоадъювант ва адъювант терапия, PD-L1 ингибиторлари, индивидуал даволаш стратегиялари ҳамда клиник қарор қабул қилиш алгоритмлари муҳокама қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.







