Пойтахтимизда Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда
2026-03-24 15:30:00 / Мажлислар
Пойтахтимизда Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Уни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирда ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, АҚШнинг юртимиздаги элчихонасининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассиси Флора Салихова ва бошқалар қатнашмоқда.
Унда юртимизда касалликни эрта аниқлаш, самарали даволаш, унинг олдини олиш борасида эришилган ютуқлар тилга олинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.





