“Остонадан ўз оёғингда кириб-чиққанга нима етсин”, дейди бекободлик Моҳира Пўлатова
2026-03-10 18:40:00 / Янгиликлар
У кўп йиллардан буён юриш билан боғлиқ муаммодан азият чекиб келаётганди. Муборак Рамазон ойида Президентимиз ташаббуси билан бошланган хайрли ишлар доирасида юзлаб беморлар қаторида унинг ҳам орзуси ушаладиган бўлди.
Гап шундаки, куни кеча Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида Моҳиранинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Айни пайтда у ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.
Марказда бўлганимизда дарддан шифо топаётган кўплаб беморлар билан суҳбатлашдик.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
