Юртимизда меҳмон бўлиб турган АҚШнинг Сент-Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вице-президенти Карлос Родригес-Галиндо бошчилигидаги делегация
2026-02-28 09:40:00 / Янгиликлар
Юртимизда меҳмон бўлиб турган АҚШнинг Сент-Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вице-президенти Карлос Родригес-Галиндо бошчилигидаги делегация аъзоларининг навбатдаги ташриф манзили — Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази бўлди.
Бу ерда меҳмонларга касалликларни эрта аниқлаш, аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволашга қаратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, муассаса қошида ташкил этилган “Mehrli maktab” таълим лойиҳаси билан танишган халқаро экспертлар ушбу йўналишдаги ишларни юксак баҳоладилар.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
