Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Хўжаназаров Илҳом Эшқулович Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиаллар
2026-02-20 19:00:00 / Янгиликлар

И. Хўжаназаров 1996 йили Самарқанд давлат тиббиёт институтини, 2000 йилда Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти клиник ординатурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент тиббиёт академиясида кафедра ассистенти, доценти ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази катта илмий ходими каби масъул вазифаларда фаолият олиб борган.
Шунингдек, АҚШнинг Пенсильвания университети Ортопедик хирургия департаменти ҳамда Санкт-Петербургдаги Травматология ва ортопедия миллий тиббиёт илмий-тадқиқот марказида илмий тадқиқотлар олиб борган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор И. Хўжаназаров тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлим мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Унинг зиммасига ихтисослаштирилган тиббий хизматни маҳаллалар даражасига тушириш, жойларда касалликлар динамикасини ўрганиш, сунъий интеллект технологиялари ва янги диагностика, даволаш усулларини ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида татбиқ этиш, маҳаллий шифокорлар малакасини ошириш каби қатор вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
