Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Обилов Азимжон Ўразалиевич Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
2026-02-17 13:55:00 / Янгиликлар

А. Обилов 1998 йили Самарқанд давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини, 2004 йилда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник ординатура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология марказининг Қашқадарё вилояти филиали бош шифокори, директори, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш шўъбаси мудири каби масъул вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар А.Обилов Зафаробод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Янги раҳбарга Жиззах вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ихтисослаштирилган тиббий хизматларни маҳаллалар даражасига тушириш, сунъий интеллект технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилинишини назорат қилиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ҳамда олдини олиш каби қатор вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
