Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Эргашев Шероз Шуҳратович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш
2026-02-13 18:10:00 / Янгиликлар

Ш. Эргашев 2007–2011 йилларда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг информатика ва ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олган.
Фаолияти давомида Бухоро тиббиёт коллежи ўқитувчиси, “Ўзбектелеком” АК вилоят филиали мутахассиси, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси рақамлаштириш сектори бош мутахассиси каби вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ш. Эргашев Хоразмдаги нодавлат таълим муассасаси директори лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Янги раҳбарга Бухоро вилоятида тиббиётни рақамлаштириш жараёнини янада тезлаштириш, ахборот тизимлари тўла ишлашини таъминлаш, тизимга сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш, ходимлар билим ва кўникмаларини ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
