Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Орзуқулов Маъруфжон Собиржон ўғли Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди
2026-01-16 19:00:00 / Янгиликлар

М. Орзуқулов 2021 йилда Латвия Ресупубликаси Транспорт ва телекоммуникация институтининг бакалавриат, 2023 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида қатор нуфузли хорижий компанияларда менежер сифатида ишлаган. Польша, Испания ва Швейциядаги олий ўқув юртларида ўз йўналиши бўйича малака оширган.
Тайинловга қадар М. Орзуқулов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Инвестициялар ва инновацияларни жалб қилиш бошқармаси Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Янги раҳбарга Жиззах вилояти тиббиётини рақамлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, ахборот тизимларининг жойларда тўлиқ ишлашини таъминлаш, тизимга сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш каби қатор вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
