Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Бобоқулов Акбар Нурмахмат ўғли Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди
2026-01-06 11:25:00 / Янгиликлар

А. Бобоқулов 2018 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат, 2020 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам станциясида шифокор сифатида бошлаган.
Кейинчалик 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида шифокор, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси каби вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар А. Бобоқулов Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Янги раҳбарга тиббиётни рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш, ахборот тизимларининг жойларда тўлиқ ишлашини таъминлаш, тизимга сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш каби вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
