Ўзбекистон — Хитой: Тиббиёт йўналишидаги алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда
2025-11-12 14:50:00 / Янгиликлар

Таъкидлаб ўтилганидек, икки мамлакат раҳбарлари саъй-ҳаракати билан ўзаро стратегик ва дўстона алоқалар изчил ривожланмоқда. Соғлиқни сақлаш йўналишида амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар шундан далолат бериб турибди.
Масалан, жорий йил 1 сентябрда Хитойнинг Тянзин шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити доирасида икки давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича Ҳукуматлараро битим имзоланган бўлиб, бу ҳужжат ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳам яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. 2024 — 2025 йиллар давомида 350 нафардан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Хитойнинг йирик тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўқув курслари ва семинарларда қатнашиб, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.
Ўз навбатида, хитойлик шифокорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари мунтазам ўтказиб келиняпти. Сўнгги 5 йил мобайнида улар билан биргаликда кўз касалликлари, айниқса, катаракта билан азият чекаётган 3 мингдан зиёд беморларда жарроҳлик муолажалари бажарилгани бунга яққол мисолдир.
Умуман, бугун давлатларимизнинг тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда.
Мулоқот давомида “GX” жамғармаси билан ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш, хусусан, мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларига тоза ичимлик суви етказиб бериш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

