Қўқон шаҳрида масъулларга аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ва фаровонлигини юксалтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
2025-09-27 20:25:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла ва таълим тизими мутасаддилари, коммунал идоралар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа масъуллар билан мулоқотда бўлиб, аҳолини камбағалликдан чиқариш, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш, инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш, "Яшил макон" акцияси доирасида куз мавсумида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда январь-сентябрь ойлари прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.



