Биз Қўқонни севиб қолдик, биз Қўқонга маҳлиё бўлдик! Чексиз ва самимий миннатдорчилик сўзлари
2025-09-22 17:10:00 / Янгиликлар
Турли мамлакатлардан келган меҳмонлар ўзбекона одатларга мувофиқ қўлини кўксига қўйиб, Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида барча ташкилотчиларга илиқ сўзларни айтиб, ўз ватанига жўнаб кетмоқдалар.

Қўқон темир йўл вокзалида бўлиб ўтган Халқаро ҳунармандлар фестивали меҳмонларини тантанали кузатиш маросимида туйғулар қобиғидан чиқиб, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, энг гўзал инсонийлик фазилатлари намоён бўлди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов меҳмонлар билан мулоқотда бўлиб, Қўқон брендлари бўлмиш ширинликлар, эсдалик совғаларини туҳфа этди.
Жаҳон ҳунармандлари шаҳри ва эндилкида Турк дунёси ҳунармандлари шаҳри - Ҳуқанди латиф китобига яна бир ажойиб саҳифа битилди.






