Қўқон шаҳрида давлат хизматлари самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда
2025-09-03 08:55:00 / Янгиликлар
Хусусан, Қўқон шаҳар ҳокимлигида давлат идоралари хизматчилари учун ўтказилган мулоқот чоғида мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан давлат хизматининг нуфузини ошириш, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва моддий қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Мулоқот чоғида давлат хизматчилари огоҳ бўлиши лозим бўлган салбий иллатлар, коррупция, одоб ахлоқ нормалари, кийиниш ва фуқаролар билан мулоқот қилиш маданияти, давлат идоралари имижига таъсир этадиган омиллар ҳам муҳокама этилиб, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат фуқаролик хизматчилари этикаси бўйича йўриқномалар ва услубий тавсиялар берилди.







