Қўқон шаҳрида Коррупция қарши курашиш агентлиги ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда
2025-03-25 10:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари бошчилигида куни кеча ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига туманлар даражасига тушиб, маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганиш, таҳлиллар асосида аниқ чораларни ишлаб чиқиб, Миллий кенгашга тақдим этиш вазифаси юклатилган эди. Бугун Қўқон шаҳридаги соғлиқни сақлаш, таълим тизими идоралари, кадастр, қурилиш, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ва тижорат банкларида олиб борилган ўрганишлар шаҳримизда бу борада мавжуд муаммо-масалаларни ҳал этишга қаратилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Мавлянов Умед Аслиддинович бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда Фарғона вилояти Коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгаши мутасаддилари ҳамкорлигида жойларда ўтказилган ўрганишлар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.




