Қўқон шаҳрини янги ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади
2025-07-17 15:40:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Туркиялик ҳамкорлар билан Қўқон шаҳрини ривожлантириш концепциясини муҳокама этди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Туркиялик ҳамкорлар билан Қўқон шаҳрини ривожлантириш концепциясини муҳокама этди.
Қўқон шаҳрида турли соҳалар учун масъул раҳбарлар, тарихчи олимлар, ва фахрийлар иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мастер режалар ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Шахобиддин Шарипов ҳам иштирок этди.
Музокаралар чоғида Қўқон шаҳрининг келажакдаги архитектуравий қиёфаси, турли соҳа ва йўналишларни ўз ичига олган ривожлантириш концепцияси, уни ишлаб чиқишда инобатга олиниши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди.




