Қўқон шаҳрида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
2026-11-12 14:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизда фаолият юритаётган йирик корхоналар раҳбарлари билан мулоқотда бўлиб, муаммо-масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди.

Хусусан, корхоналарни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича билдирилган мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.



