Қўқон шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилди
2026-11-10 10:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш, маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос дарахт турларини танлаш, кўчат экиладиган ҳудудларни олдиндан тайёрлаш, суғориш тизимларини йўлга қўйиш ҳамда экилган дарахтларнинг кейинги парваришини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шаҳар ҳокими кўчат экиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг тўлиқ униб-ўсиши ва яшовчанлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда ҳар бир ҳудудда масъулларни белгилаш, дарахтларни мунтазам суғориш ва парваришлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, амалга оширилаётган ишлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, аҳоли гавжум ҳудудлар, пиёдалар йўлаклари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда соя-салқин масканлар яратиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирларига аҳоли, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.
Мазкур вазифалар ижроси доирасида шаҳарда оммавий кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Унда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, мутасадди ташкилотлар масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, кўчатлар экдилар.









