Қўқон шаҳрида Туркия делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-11-06 14:10:00 / Янгиликлар
Мулоқот давомида Қўқон шаҳри ва Туркиянинг мазкур ҳудудлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт, савдо, инвестиция, туризм, маданият, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий технологиялар ва илғор тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Қўқоннинг бой тарихий-маданий мероси, ҳунармандчилик анъаналари ва туризм имкониятларини Туркия ҳудудларининг салоҳияти билан уйғунлаштириш, туристик алоқаларни ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда томонлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Мазкур мулоқот Қўқон шаҳрининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги иқтисодий имкониятларни юзага чиқариш ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини ҳудудлар даражасида янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
