Ёшларга даромадли ва истиқболли иш ўринлари!
2026-11-05 07:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳрида Ёшлар куни доирасида меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчилар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувдан мақсад ёшларнинг эгаллаган касби бўйича иш топишига кўмаклашиш, уларни мавжуд иш ўринлари ва касбий ривожланиш имкониятлари билан таништиришдан иборат бўлди.

Учрашувда битирувчиларни бўш иш ўринларига йўналтириш, иш берувчилар билан боғлаш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни эгаллаш масалаларига эътибор қаратилди. Илк бор иш қидираётган ёшлар учун ўз билим ва кўникмаларига мос иш ўрнини танлаш, зарур ҳолларда эса қўшимча касб-ҳунар ўрганиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.
Ўз ишини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар учун тадбиркорлик имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув битирувчиларга таълимдан меҳнат фаолиятига ўтишда кейинги қадамларини белгилаб олиш, ўз қизиқиши ва салоҳиятига мос йўналишни танлашда кўмак беришга қаратилди.









