Қўқон шаҳрида солиқ тушумларини таъминлаш ва бозорлар фаолиятини тартибга солиш чоралари кўрилмоқда
2026-11-04 17:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кун тартибидаги масалаларга алоқадор мутасаддилар билан мулоқотда бўлиб, саноат бозорлари ҳудудида тартиб-интизомни таъминлаш, автотураргоҳлардан келиб тушадиган маблағларнинг ҳажмини аниқ ҳисоб-китоб ва шаффофлик тамойиллари асосида аниқлаш, бозорларни назорат қилишда рақамли тизимлар маълумотларидан кенг фойдаланиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Қўқон шаҳар ҳокими тадбиркорларни рўйхатга олиш тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишларни ҳам таҳлил этиб, масъулларга уларни юксак савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.






