Қўқон шаҳар ҳокими ёшлар билан мулоқот қилиб, муаммо-масалаларини ўрганди
2026-10-29 10:30:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни тадбирлари доирасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида ёшларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, мутасаддиларга келиб тушган мурожаатлар асосида ёшларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланишда амалий кўмак кўрсатиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиш, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалаларни масъуллар иштирокида кўриб чиқиб, аниқ ечимга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланди. Уларнинг билим олиши, ўз иқтидорини намоён этиши ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш устувор вазифа экани қайд






