Қўқонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди
2026-10-27 11:05:00 / Янгиликлар

Учрашувда тиббиётда янги стандартларни жорий этиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, келгуси йилдан кардиология, гепатология, офтальмология ва гематология каби йўналишларда сунъий интеллект тизимларини жорий этиш режалаштирилгани маълум қилинди.
Шундан келиб чиқиб, шаҳар ҳокими тиббий хизматлар сифатини ошириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматларни янада такомиллаштириш, тиббиёт муассасалари фаолиятида замонавий ёндашувларни кенг қўллаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ижросини таъминлаш, соҳа вакилларининг таклифларини ўрганиш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.







