Қўқон шаҳрида ички ишлар ходимларига эътибор кўрсатилди
2026-10-26 12:15:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл-патруль хизмати ходимлари билан мулоқотда бўлиб, шаҳримизда жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатларини эътироф этди.

Маруфжон Усмонов ички ишлар ходимларини самимий муборакбод этиб, ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.


