Қўқон шаҳрида 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун кўтаринкилик билан нишонланмоқда
2026-10-21 13:10:00 / Янгиликлар
Тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ўзбек тилининг нуфузи ва аҳамиятини ошириш, ўзбек тилининг ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, барчани байрам билан самимий муборакбод этди.

Байрам тадбирида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, юксак натижаларга эришаётган ҳамшаҳарларимизга Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва турли даражадаги мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Миллий қадриятларимизни тарғиб этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар томошага тўпланган иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахшида этди.









