Қўқон шаҳрида бюджет тушумларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда
2026-10-21 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов солиқ идораси ва маҳалла тизими мутасаддилари билан мулоқотда бўлиб, маҳаллаларда бизнес микролойиҳаларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, аҳолининг ер, мулк ва коммунал идоралардан бўлган қарздорлигини бартараф этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Қўқон шаҳар ҳокими тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, бу борадаги ишларни юксак савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.









