Қўқон шаҳар ҳокими «Си Лю Фенг» компанияси мутасаддилари билан мулоқот қилди
2026-10-15 10:10:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида Қўқон шаҳрида туризм йўналишларига сармоя киритиш, янги туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ҳамда режалаштирилаётган объектлар дизайни муҳокама этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Хитой сармоядорлари ҳамроҳлигида «Исфара гузар» маҳалласидаги кўчалар, Қўқонсой атрофидаги йўлакларни кўздан кечириб, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.







