Қўқон шаҳар ҳокими “Си лю фенг” компанияси мутасаддилари билан музокаралар олиб бормоқда
2026-10-13 10:05:00 / Янгиликлар
Аввалги мулоқот чоғида шаҳримизда туризм лойиҳаларини ривожлантириш, сунъий интеллект технологиялари ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига сармоя киритиш, Қўқон давлат университети базаси асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, юқори технологик ускуналар олиб кириш ва туризм лойиҳалари бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинган эди.

Бугун кенгайтирилган тартибда, соҳавий мутахассислар иштирокида бўлиб ўтаётган мулоқот чоғида ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари ва лойиҳалар муҳокама этилмоқда.
Қўқон давлат университети ва Хитой Халқ Республикасидаги олий таълим муассасалари билан илмий тажриба алмашиш бўйича келишувга эришилди.



