Қўқон шаҳар ҳокими ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмоқда
2026-10-08 05:10:00 / Янгиликлар
“Райҳон” маҳалласида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган мулоқот чоғида Қўқон шаҳар ҳокими маҳалла тизими мутасаддилари билан учрашиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Қўқон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан маҳаллада меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ёшларга шаҳар корхоналари, идора ва ташкилотларидаги мавжуд вакант иш ўринлари таклиф этилди.
Ёшлар билан мулоқот чоғида тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратиш, ахборот технологияларига ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш билан боғлиқ масалалар жойида ҳал этилди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Хусусан, маҳаллада истиқомат қилувчи вояга етмаган, имконияти чекланган фуқарога ноутбук тақдим этилиб, унинг билим ва кўникмаларни пухта эгаллаши учун зарур шарт-шароит яратилди.









