Қўқон шаҳрида “5 қамровли” таълим билан ота-оналар ҳам қамраб олинади
2026-10-11 10:25:00 / Янгиликлар
14-давлат умумий ўрта таълим мактабида Жанубий Корея фан ва технологиялар институти қошидаги Таълим стратегияси ижроия қўмитаси аъзоси Ли Сён Хён ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот чоғида “5 қамровли” таълим стратегиясида ота-оналарнинг ўрни ва масъулияти, ёшларнинг иқтидорларини намоён этиши, билим олишга бўлган иштиёқини ошириш ҳамда фанларни мукаммал эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари юзасидан маълумот берилди.






