Саноат бозорларида тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилмоқда
2026-10-06 10:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов саноат бозорларида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш, савдо жараёнларини янада хавфсиз ва тизимли ташкил этиш масалалари юзасидан масъуллар билан мулоқот қилди.

Унда саноат бозорларида савдо фаолияти билан шуғулланаётган барча фуқароларни, фаолият йўналишидан қатъий назар, рўйхатдан ўтказиш, савдо нуқталари ҳақидаги маълумотларни электрон тизимга киритиш ҳамда тартибли ва хавфсиз савдони ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Мазкур ишларни амалга ошириш мақсадида махсус ишчи гуруҳлар саноат бозорларида фаолиятини бошлади. Улар томонидан тадбиркорларнинг фаолият йўналиши, савдо нуқтаси ва бошқа зарур маълумотлар электрон тизимга киритилмоқда.
Йиғилаётган маълумотлар саноат бозорлари фаолиятини ривожлантиришни прогнозлаш, мавжуд имкониятларни самарали режалаштириш ҳамда тадбиркорлар учун янада қулай ва шаффоф муҳит яратишга хизмат қилади.




