Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилди
2026-10-05 12:05:00 / Янгиликлар
Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий муаммолари масъул раҳбарлар ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Фуқаролардан ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой ва кадастр масалалари бўйича, тадбиркорлардан эса кредит ҳамда ер-мулк масалаларига оид мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг айримлари ижобий ҳал этилиб, қолган масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.









