Қўқон шаҳрида “Маърифат карвони” семинарлари ўтказилмоқда
2026-10-03 10:10:00 / Янгиликлар
Семинарда таълим соҳаси мутасаддилари, ички ишлар ходимлари, идора, ташкилотлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, юртимиз тараққиётининг устувор йўналишлари ҳамда жамият олдидаги муҳим вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.

Белгиланган вазифаларни аҳолига содда ва тушунарли тилда етказиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсон ҳаётидаги амалий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёшлар ва аҳолида Ватанга дахлдорлик ҳамда масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан маърузалар тингланиб, видеороликлар намойиш этилди. Иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, савол-жавоблар ўтказилди.






