Қўқон шаҳрида янги иш ўринларини яратиш, мавжуд корхоналарнинг салоҳиятини янада юксалтириш чоралари кўрилмоқда
2026-09-29 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими "Indorama Textile Kokand" корхонаси мутасаддилари билан мулоқотда бўлиб, истиқболдаги режалари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш имкониятларини ўрганди.

Корхонада йилига 37 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилади, жорий йилда янги қувватлар ишга туширилиб, ишлаб чиқариш ҳажми 40 минг тоннага етди. Жорий йилда корхонадан 45 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди. Янги ишлаб чиқариш цехида 50 та янги иш ўринлари яратилди.









