Халқ қабулхонасида прокурорлар ҳам шахсий қабул ўтказади
2026-09-24 10:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ-51-сон Фармонига асосан, Халқ қабулхоналарининг асосий вазифаларидан бири “аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш” этиб белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш, шунингдек, Қўқон шаҳридаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида шаҳар прокурорининг шахсий қабули ташкил қилинди.
Халқ қабулхонасининг ташкилотчилигида бўлиб ўтган қабулда жами 15 нафар жисмоний ва юридик шахс вакиллари иштирок этди. Унда суриштирув, тергов ҳамда алимент пулларини ундириш билан боғлиқ 17 та масала тингланиб, уларнинг ечимини топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.



