Қўқон университетида “Orientation Week” тадбирига старт берилди
2026-09-21 10:10:00 / Янгиликлар

Тантанали маросимда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасини ривожлантириш, ёшларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, улар учун замонавий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Ёшларнинг сифатли билим олиши, замонавий касб ва кўникмаларни эгаллаши, илғор технологияларни пухта ўзлаштириб, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши муҳимлиги қайд этилди.
Тадбир давомида Қўқон университетига грант асосида қабул қилинган талабалар алоҳида эътироф этилиб, уларга грант сертификатлари тантанали равишда топширилди.
“Orientation Week” доирасида талабалар университетнинг таълим йўналишлари, мавжуд имкониятлар, замонавий ўқув хоналари ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишадилар.
Тадбир янги ўқув йилини янги мақсад ва интилишлар билан бошлаётган ёшлар учун ўзига хос мотивацион майдон вазифасини ўтамоқда.









