Қўқон шаҳрида ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди
2026-09-19 10:10:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолияти, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Мулоқот танқидий руҳда ўтиб, ёшлар етакчилари фаолиятида йўл қўйилаётган муаммо ва камчиликлар очиқ муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ёшлар билан манзилли ишлашни кучайтириш ҳамда ишларни юқори савияда ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.






