Қўқон шаҳрида меҳмонхона бизнеси соҳасида 10 миллион долларлик янги лойиҳа амалга оширилмоқда
2026-09-17 15:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими аҳолини камбағалликдан чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида маҳаллаларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида “Қаландархона” маҳалласида барпо этилаётган беш юлдузли меҳмонхонада олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди ҳамда мавжуд муаммо ва масалаларни ўрганди.

10 миллион доллар қийматидаги лойиҳа доирасида меҳмонхонада 83 та хона, ресторан, нонушта зали, спорт зали, бассейн, SPA мажмуаси, гўзаллик салони, дорихона ҳамда 300 кишига мўлжалланган очиқ маросимлар майдони ташкил этилади.
Шунингдек, алоҳида бинода соғломлаштириш ва дам олиш масканини ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 150 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади.









