Ота-оналар учун қулайлик, болалар учун эътибор ва ғамхўрлик
2026-09-15 10:05:00 / Янгиликлар

Марказ ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш билан қамраб олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда жамиятга мослашувига кўмаклашиш мақсадида хизмат кўрсатади.
Бундай марказларнинг фаолияти, айниқса, фарзанди ногиронлиги бўлган ота-оналар учун муҳим қулайлик яратади. Жумладан, болалар кун давомида зарур парвариш ва эътибор билан қамраб олиниши натижасида ота-оналар меҳнат қилиш, касб-ҳунар билан шуғулланиш ёки ўз даромад манбасини яратиш имкониятига эга бўлади.
Ташриф давомида марказда яратилган шароитлар, болаларга кўрсатилаётган хизматлар ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ўрганилди. Масъулларга марказ фаолиятини янада такомиллаштириш ва болалар учун зарур шароитларни яхшилаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.






