Фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди
2026-09-16 10:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими «Калвак гузари» маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулида фуқаролар ва тадбиркорларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.

Хусусан, аҳолидан уй-жой шароитини яхшилаш, ер, мулк, кадастр билан боғлиқ масалалар, мутасаддилар фаолияти юзасидан келиб тушган шикоятлар, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлар кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Қабулда маҳалла тизими мутасаддилари, мурожаатлардаги муаммо ва масалаларга алоқадор раҳбарлар ҳам иштирок этиб, мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Мурожаатлар юзасидан берилган кўрсатмалар ижроси учун масъуллар белгиланиб, уларнинг ижроси Қўқон шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинди.






