Қўқондаги Президент Халқ қабулхонасига янги раҳбар ўринбосари тайинланди
2026-09-16 14:05:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан давлат идоралари ва халқ ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, «Халқ — давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилади» тамойили асосида давлат бошқаруви мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, мансабдор шахслар томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларни самарали ҳал этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани қайд этилди.
Шундан сўнг, шу кунга қадар Қўқон шаҳар ҳокимлиги девонхонаси мудири лавозимида ишлаб келган Туропов Тоҳиржон Толибжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўқон шаҳридаги Халқ қабулхонаси раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Тоҳиржон Туроповнинг мутахассис ва инсон сифатидаги ижобий салоҳияти ҳамда эришган натижаларини эътироф этиб, янги лавозимдаги фаолиятига муваффақият тилади.
Маълумот учун: туман (шаҳар) ҳокимлари бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари мудирлари ҳисобланади.









