Ёшлар спорти: маҳаллаларда қамровни оширишга эътибор кучайтирилади
2026-09-16 13:10:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Нозимжон Насимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда шаҳар Ёшлар етакчилари раҳбари, мутахассислари ҳамда маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари иштирок этди.
Йиғилишда, аввало, маҳаллаларда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, таълим муассасаларида спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар қамровини ошириш, мавжуд спорт майдонлари ва иншоотларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳаллаларда спорт мусобақаларини кўпайтириш, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича масъулларнинг вазифалари белгиланди.
Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатларнинг олдини олиш, бу борадаги профилактик ва тарғибот ишларини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва аниқ натижаларга эришиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


