Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва инклюзив таълимни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда
2026-09-16 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Н. Насимов 43- ва 44-сонли умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар билан танишди.

Ташриф давомида мактабларда ташкил этилган чақириққача бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) хоналарининг фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда машғулотларни ташкил этиш ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, мактабларда инклюзив таълим жараёнининг ташкил этилиши кўздан кечирилди.
Ўрганишлар якунида таълим жараёнини янада самарали ташкил этиш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.



