Қўқон шаҳар ҳокими ёшлар билан мулоқот қилди
2026-09-17 10:05:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни тадбирлари доирасида “Муқимий” маҳалласида Қўқон шаҳар ҳокими иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда ёшларнинг таълим кредити тўловларини амалга ошириш, ишга жойлашиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.




