Қўқон шаҳрининг янги Бош режаси (Masterplan) лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-09-03 17:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов соҳа мутасаддилари, архитекторлар ва тегишли идоралар вакиллари билан ЮНЕСКОнинг Дастлабки рўйхатига (Tentative List) киритилган Қўқон шаҳрининг тарихий-маданий меросини асраш ҳамда комплекс ривожлантиришга қаратилган янги операцион Бош режа (Masterplan) концепциясини кўриб чиқди.

Мазкур стратегик лойиҳа Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (ACDF) ташаббуси билан Франциянинг халқаро миқёсда тан олинган “Wilmotte & Associés Architectes” архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Бош режа Бухоро, Хива ва Самарқанд шаҳарларида қўлланилган муваффақиятли халқаро методологияга таянган ҳолда, 12 ой давомида тўрт босқичда тўлиқ шакллантирилиши режалаштирилган.
Мулоқот чоғида шаҳарсозлик ҳужжатида белгиланган асосий йўналишлар — ишчи пакетлар ва устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилди.






