Хитой сармоядорлари Қўқон шаҳридаги туризм йўналишларига сармоя киритади
2026-09-07 14:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими хитойлик сармоядорлар билан туризм йўналишлари ва туризм инфратузилмасига сармоя киритиш масалаларини муҳокама этди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Қўқон шаҳридаги бўш турган ер майдонларида юқори технологик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, юқори қўшимча қиймат яратувчи замонавий ускуналарни олиб кириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.





