Қўқон шаҳрида хорижий тиллар, математика ва ахборот технологияларига ихтисослашган «Itline» хусусий мактаби ўз фаолиятини бошлади
2026-09-03 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бугундан янги ўқувчиларни қабул қилган мактаб фаолияти билан танишиб, мутасаддилар билан мулоқотда бўлди.

Қўқон шаҳар ҳокими Мустақиллик дарсида болажонлар билан мулоқотда бўлиб, таълим-тарбия, мактаб одоби ва миллий қадриятларимиз хусусида суҳбатлашди.
Янги мактабда таълим академик билимлар, тарбия, хорижий тилларни ўқитиш ва шахсий ривожланишни ўз ичига олган «Юксалиш» мактаби тажрибаси асосида олиб борилади. Бугундан бошлаб 220 нафар ёш ушбу даргоҳда таълим олишни бошлайди.









