Маҳаллаларда Мустақиллик шодиёналари
2026-08-29 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳри маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Хусусан, “Ғишткўприк” маҳалласида ташкил этилган тадбирда ёшлар, нуронийлар ва фаол фуқаролар жам бўлиб, улуғ айёмни кўтаринки кайфиятда нишонладилар.
Тадбир давомида санъаткорлар ва маҳалла ёшлари иштирокида концерт дастури, рақслар ҳамда турли кўнгилочар томошалар намойиш этилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида шашка бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирландилар.
Бундай тадбирлар маҳаллаларда байрамона муҳитни янада юксалтириб, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.









