Қўқон шаҳрида робототехника ва дронлар ишлаб чиқилишини назарда тутувчи меморандум имзоланди
2026-08-26 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Хитой сармоядори Лю Юбин бошчилигидаги делегация билан мулоқотда бўлиб, Қўқон шаҳрида робототехника ва дронлар ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари марказини барпо этиш ва шаҳримиздаги туризм кўчаларига сармоя киритиш масалаларини муҳокама этди.

Мулоқот чоғида муҳокама этилган масалалар юзасидан келишувга эришилиб, ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Эришилган келишувлар ижросини таъминлаш Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Ойбекжон Мингбаев зиммасига юклатилди.






